Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик баҳсида Сурия билан куч синашиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 28-дақиқада Шерзод Эсанов ҳисобни очди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Пахтакор ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой фарқни 2 тага етказди.
48 ва 90-дақиқаларда терма жамоа ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев икки гол уриб, дублни расмийлаштирди. Сурия эса 90+3-дақиқада ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.
Маълумот ўрнида, Фабио Каннаваро бошчилигидаги "оқ бўрилар" навбатдаги учрашувини 6-октябр куни Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўтказади.